Экспорт салоҳиятини ошириш йўлида

Экспорт салоҳиятини ошириш йўлида

Бугун Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов ҳамда ўринбосари инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Н.Маматкаримовлар томонидан тумандаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва экспортга йўналтириш фаолиятини юритаётган "FAST NET EXPORT" МЧЖ, “PICHOKCHI DRY FRUITS” МЧЖ, “PICHOQCHI EKSPORT SAVDO” МЧЖ, “HAKAN AGRO INVEST” МЧЖ ҳамда женси матоси ишлаб чиқарувчи “AFRASIAB JEANS TEXTILE” МЧЖ фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида туман раҳбари корхона раҳбарлари билан мулоқотда бўлиб, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда муаммо ва таклифлари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашди. Шунингдек, тадбиркорларнинг айрим муаммоларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM