ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ МУОМАЛАСИ УЧУН МАЪМУРИЙ ВА ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН

ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ МУОМАЛАСИ УЧУН МАЪМУРИЙ ВА ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН

 

Республикамизда пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш қатъиян қонун йўли билан тақиқлаб қўйилган.

Ҳар йили янги йил байрами арафасида бу каби қонунбузилиш ҳолатлари учраб туради. Кимки бу қонунни бузиб, пиротехника воситаларини олиб кириши, ишлаб чиқариши, ташиши, сақлаши, сотиши ва улардан фойдаланиши тегишли тартибда суд томонидан жавобгарликка тортилади.

Пиротехника воситаларининг муомаласи бўйича самарали давлат назорати ўрнатилиши энг аввало фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишда, уларнинг саломатлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Республикамизда пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш жорий этилган бўлишига қарамасдан айрим фуқаролар томонидан қонун нормаларига риоя қилмасдан қонунбузилишга йўл қўйилмоқда.

Мисол учун: ҳуқуқбузар Ш.Р 2022 йил 7 декабрь куни соат 12:10 лар чамасида Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчаси, “А.Темур” кўчасида  тегишли ҳужжатларсиз, қонунга хилоф равишда пиротехника буюмларини ёнида олиб юрганлиги туман ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, ундан жами олинган 10 қути, 600 дона, “Трения”  номли пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, маъмурий баённома тузилган.

Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1851-моддасига кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказганлик учун, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Суднинг 2022 йил 21 декабрдаги қарорига кўра Ш.Р га нисбатан  Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1851-моддаси билан айбли деб топилиб, унга жазо тайинлашда унинг оилавий моддий аҳволини инобатга олиб, жарима жазоси тайинланди. “Трения” пиротехника воситаларини йўқ қилиш белгиланди.

Бундан ташқари пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда муомаласи бўйича маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин ёки анча миқдорда ҳуқуқбузарлик содир этилса жиноий жавобгарликка тортилиши назарда тутилган.

Бу эса, Ўзбекистон Республикаси ЖК 2501-моддаси белгилаб қўйилагн бўлиб, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши белгиланган.

Шу сабабли қонунга риоя этган ҳолда пиротехника воситалари бўйича оғир оқибатларни келиб чиқишини олдини олиш учун барчамиз ҳушёр бўлиши лозим.

 

Самарқанд вилоят судининг жиноят

ишлари бўйича судьяси Ж.Арсланов

 

Жиноят ишлари бўйича Оқдарё

туман судининг раиси И.А.Дониёров

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM