Лойиш маҳалласининг Ал-Бухорий кўчаси ободонлаштирилади

Лойиш маҳалласининг Ал-Бухорий кўчаси ободонлаштирилади

Бугун Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов тумандаги тегишли масъул раҳбарлар ҳамда маҳалла фаоллари билан 3-сектор ҳудуди Лойиш маҳалласидаги Ал-Бухорий кўчаси ҳудудининг ободонлаштириш ҳолатини кўздан кечирди.

Ўрганиш давомида ҳоким томонидан мазкур кўчани ижтимоий муҳитини яхшилаш, энг обод кўчалардан бирига айлантиш юзасидан тегишли идора ва ташкилот ходимларига ўз йўналиши бўйича аниқланган муаммоларни белгиланган муддатларда ҳал этиш, кўчада жойлашган тадбиркорлик субъектлари ҳамда хонадон эгаларига ўз ҳудудини ободонлаштириш вазифаси юклатилди.
Ободонлаштириш ишлари бугуннинг ўзидаёқ бошлаб юборилди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM