Оқдарёда пилла қабул қилиш бошланди

Оқдарёда пилла қабул қилиш бошланди

Жорий йил биринчи мавсумида Оқдарё тумани пиллакорлари томонидан жами 4962 та звеноларда шартнома асосида 5432 қути ипак қурти боқилиб, 315 тонна пилла етиштириш марраси олинган. 
Бугунги кунга келиб пиллакорларимизнинг машаққатли меҳнати ўз ҳосилини бера бошлади ва айни вақтда ишга шай ҳолатга келтирилган “ОҚДАРЁ ИПАГИ” МЧЖда пилла қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Бугун Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов, "ЎЗБЕКИПАКСАНОАТ" уюшмаси раиси ўринбосари Х.Очилов ҳамда пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ё.Жўраевлар “ОҚДАРЁ ИПАГИ” МЧЖда пилла қабул қилиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати  
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM