“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази  Оқдарё туман бўлими томонидан 2019 йилнинг 11-15 март кунларида  амалга оширилган илмий-амалий тадқиқот ишлари юзасидан  М А Ъ Л У М О Т  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги 
“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини 
мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5325-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази 
Оқдарё туман бўлими томонидан 2019 йилнинг 11-15 март кунларида 
амалга оширилган илмий-амалий тадқиқот ишлари юзасидан 
М А Ъ Л У М О Т  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5325-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Оқдарё туман бўлими томонидан “Никоҳ олдидан тиббий кўрикдан ўтиш масалаларини ўрганиш” ва “Яқин қариндошлар никоҳини олдини олиш” мавзуларида 2019 йилнинг 11-15 март кунларида туманнинг Лойиш, Наврўз, Мустақиллик, Пичоқчи, Оқдарё маҳаллаларидаги ёш никоҳланган оилалардан 30 нафари ўрганилди. Янги никоҳланган  оилаларда сўровнома паспортлари тўлдириш жараёнида улардан 
-  наркологик текшириш, ОИТС касаллиги, сил касаллиги, руҳий касалликлари, кўз ва томоқ-бурун касалликлари бўйича ташҳис керакми? – деган саволга 25 нафари ха, 1 нафари йуқ деган жавоблари беришди; 
-  аҳоли томонидан 22 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикнинг зарур эканлигини, йигитлар учун уролог кўриги ва қизлар учун ультра товуш (УЗИ) текширувлари қўшимча киритилиши таклифини киритди. 
-  Агар тиббий кўрик натижасида никоҳланувчилардан бирида қандайдир жиддий касалликлар аниқланса иккинчи томон қандай йўл тутиши лозим? – деган саволга 1 нафари никоҳни бекор қилиниши, 25 нафари даволанишга ҳаракат қилиши керак деб фикр билдиришди.
Ўрганилган хонадонлардан 4 нафари қариндошга қуда бўлганлар бўлиб, улардан 1 нафари қариндошлар ўртасидаги никоҳни афзаллигини, қолган 3 нафари фарзандларида ногиоронлик аломатлари кузатилганлиги учун бундай никоҳларни тузилишига қарши эканлигини билдирди. 
  Оилалар билан суҳбатлар давомида “Соғлом оила – соғлом жамият”, “Репродуктив саломатлик”, “Оила – жамият ва давлат ҳимоясида” мавзуларида қисқа маърузалар ўқилди, тавсиялар берилди.  Туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам тадқиқотлар давом этиб келинмоқда.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM