Туман ҳокими 1-сектор ҳудудидаги “Кумушкент” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолига маиший газ балон тарқатилди.

Туман ҳокими 1-сектор ҳудудидаги “Кумушкент” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолига маиший газ балон тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги №ПҚ-4102-сонли  “Ҳудудларни комплекс ижтимоий  ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, 4 та сектор ишчи гурух ходимлари томонидан аҳоли хонадонларини уйма-уй юриб ўрганиш давомида, асосан маҳалладаги аҳоли хонадонларида мавжуд муаммолари ўрганилиб, хонадонларда маиший газ балонга бўлган эҳтиёж аниқланди. Аҳоли хонадонларидан тушган мурожаатлар юзасидан Туманлараро 5-сонли газ таъминоти участкаси Оқдарё ҳудуди томонидан рўйхатга олиниб, ижрога қаратилди.

Маиший газ балонларга мухтож бўлган аҳолига маҳаллалар кесимида навбатма-навбат тарқатилиш ишлари амалга оширилмоқда.

         2019 йилнинг 29 март куни туман ҳокими, 1-сектор ҳудудига қарашли “Кумушкент” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига 20 кг маиший газ балонлардан 105 дона тарқатилиб, маҳалла фуқаролар йиғини, Туманлараро 5-сонли газ таъминоти участкаси Оқдарё ҳудуди ва маиший газ балон билан таъминланган аҳоли ўртасида газ балон билан таъминланганлик далолатномаси тузилди.

Тумандаги мавжуд маиший газ балонларга эҳтиёжи бўлган аҳоли хонадонлари секторлар кесимида ўрганилиб 2600 дона 20 кг лик маиший газ балонлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM