Окдарё туманида яна бир  янги давлат мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Окдарё туманида яна бир  янги давлат мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

 

         Окдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида 7-сонли мактабгача таълим муассасаси болажонларимиз келажаги равнақи учун уларни баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсадида мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимига туман ҳокими Ф.Абилов, ҳоким ўринбосари М.Саидмуродов, кекса ота-онахонларимиз, маҳалла аҳли ҳамда  болажонларимиз  иштирок этишдилар.

 Туман бўлими тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим муассасаси замонавий типдаги бўлиб, 150 ўринли бўлиб, 30 нафар янги иш ўринлари яратилиб, хотин-қизлар иш билан таъминланди.

  Мактабгача таълим муассасаси замонавий жихозлар билан таъминланган, муассасада рус тили, инглиз тили машғулотлари ўтиш учун барча қулайликлар ҳамда болаларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялашда спорт майдонлари уларни маънавий етук қилиб тарбиялаш учун шароитлар яратилган.

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM